русский english twitter

Янгиликлар

Андрей Шлема клублар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказиб юборади

Сана: 14.07.2017

20-30 июль кунлари Вьетнамда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилади. Бу йил ҳам мамлакатимиз номидан амалдаги чемпион "Олмалиқ" иштирок этади. Олмалиқликларнинг асосий ўйинчиларидан бири Андрей Шлема мусобақани ўтказиб юборади. Шлема ўнг оёғини синдириб олган эди ва жароҳат ҳали битиб улгурмади. Клуб шифокорининг сўзларига кўра, Андрей миллий чемпионатимизнинг янги мавсуми бошлангунга қадар сафга қайтади.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" мусобақанинг "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига