русский english twitter

Янгиликлар

Осиё чемпионати–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида бугун, 6 июль куни футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон футзал термаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олди ва ОЧ финал босқичи йўлида Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Непал термаларига қарши баҳс юритади.



Марказий ва Жанубий ҳамда Ғарбий Осиё минтақасининг саралаш ўйинлари шу йилнинг 13–22 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Мезбон мамлакат вакили кейинроқ эълон қилинади. Шарқий Осиё минтақаси саралаш босқичи беллашувлари эса 1–11 ноябрь кунлари ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, саралаш босқичида жами учта — Шарқий, Марказий ва Жанубий ҳамда Ғарбий  Осиё минтақасидан 22 терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Бундан ташқари, Жануби-шарқий Осиё футбол фередацияси — ASEAN ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида шу йилнинг 23 октябрь — 3 ноябрь кунлари минтақа чемпионатини ўтказади. Унда иккита гуруҳ иштирок этади ва унда 1-2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ОЧ финал босқичига йўл олади.

Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жами 16 терма жамоа футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Футзал бўйича ОЧ финал босқичи 2018 йилнинг 6–18 февраль кунилари бўлиб ўтади.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига