русский english twitter

Янгиликлар

"Олмалиқ" Дилшод Раҳматовни ижарага олди

Сана: 28.06.2017

Шу йилнинг 20-30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" ҳам иштирок этади. Александр Петров бошчилигидаги "Олмалиқ" турнирда муносиб иштирок этиш мақсадида таркибга Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматовни қўшиб олди. Раҳматов Хитойнинг "Дальян Пуван Анбо" клуби аъзоси ҳисобланади. Шу сабаб, олмалиқликлар Дилшодни 2 ойга ижарага олишди.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" мусобақанинг "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига