русский english twitter

Янгиликлар

Футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧга қуръа ташланди

Сана: 30.05.2017

Бугун, 30 май куни Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида 2017 йил бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" "D" гуруҳида "Чонбури Блювейв" (Таиланд) ва "Банк Бейрут" (Ливан) жамоалари билан беллашади.

Мусобақада жами 14та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳар бир гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўринни банд этган клублар чорак финалга йўл олишади. Турнирда учинчи ўрин учун ҳам ўйин ўтказилади.

Турнирда иштирок этадиган ҳар бир клуб иккитагача легионер хизматидан фойдаланиши мумкин. Бундан ташқари, легионерлардан бири Осиё қитъасидан бўлиши шарт.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
"D" гуруҳи

"Чонбури Блювейв" (Таиланд)
"Олмалиқ" (Ўзбекистон)
"Банк Бейрут" (Ливан)

“D” гуруҳи учрашувлари тақвими билан қуйида танишиш мумкин.
21.07.2017

“Банк Бейрут” – “Чонбури Блювейв”

23.07.2017

“Олмалиқ” – “Банк Бейрут”

25.07.2017

“Чонбури Блювейв” – “Олмалиқ”

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг 20-30 июль кунлари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг амалдаги ғолиби Япониянинг "Нагоя Оушенс" жамоаси ҳисобланади.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

06.08.2017 18:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Тожикистон   Ўзбекистон
5 - 3

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига