Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун кеча Дубай шаҳрига етиб борди.

МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аеропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада “ўзини яккалаш” режимида бўлиб турди.

Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфекцияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз бугунги машғулотларни “Iranian Club” спорт комплекси майдонида ўтказди.

МТЖга чақирув олган Отабек Шукуров “Шаржа” жамоасининг маҳаллий чемпионатдаги “Aл Жазира”га қарши ўйинида олган жароҳати сабаб мазкур йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни “Шаржа” стадионида Сурия вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан 20.00 да старт олади.