Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ҳамда оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштиришга қаратилган фармонларининг ижроси юзасидан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари, вилоят бошқарма бошлиқлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси ва енгил атлетика турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, вилоят миқёсида 12-17 ёшли мактаб ўқувчилари ҳамда барча маҳаллаларда истиқомат қилаётган 18-30 ёшдаги уюшмаган ёшлар иштирок этадиган спорт мусобақаларида малакали ҳакамлар хизматидан фойдаланиш, беллашувларни адолатли ва шаффоф ўтказиш, спорт иншоотлари ҳамда зарур спорт анжом ва жиҳозлар билан таъминлаш масалалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Мазкур спорт беллашувларни ўтказиш тартиби, мусобақа низомлари ҳамда ғолиб ва совриндорларни қай тартибда тақдирлаш ҳақида келишиб олинди.