Free ebooks Library zlibrary project

Осиё Футбол Конфедерацияси Жаҳон чемпионати-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг қолдирилган учрашувлари санасини маълум қилди.
Ўзбекистон Футбол Aссоциациясига юборилган расмий хатга кўра, саралаш ўйинлари 8 октябрдан қайта старт берилади ва 17 ноябрь куни 2-босқич баҳсларига якун ясалади.

7-турни дам олиш сифатида ўтказиб юборадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралашдаги ўз юришини 13 октябрь куни Яманга қарши баҳс билан давом еттиради.
Миллий жамоамиз 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапурни қабул қилса, 17 ноябрда бўлиб ўтадиган сўнгги тур баҳсида Саудия Aрабистони меҳмони бўлади.

ЖЧ-2022 Саралаш босқичи.

7-тур, 8 октябрь
Саудия Арабистони – Яман
Фаластин – Сингапур

8-тур, 13 октябрь
Сингапур – Саудия Арабистони
Яман – Ўзбекистон

9-тур, 12 ноябрь
Ўзбекистон – Сингапур
Саудия Арабистони – Фаластин

10-тур, 17 ноябрь
Фаластин – Яман
Саудия Арабистони – Ўзбекистон