Ўзбекистон олимпия терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатини Эрон термасига қарши ўйин билан бошлаб, дастлабки баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг терма жамоамиз аъзоси Илҳом Алижонов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Учрашув осон ўтмаслигини билар эдик. Зеро Эрон ҳам қитъамиздаги етакчи терма жамоалардан бири. Лекин учрашувда яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Аммо якунда дуранг натижа қайд этилди.

Энди келаси учрашувларда ғалаба қозонишга уринамиз. Бизни бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлаган, қолаверса ўйинни юртимизда ТВ орқали томоша қилиб, биз учун қайғурган барча-барчага миннатдорчилик билдирамиз. Келаси ўйинларда уларнинг ишончини албатта оқлашга ҳаракат қиламиз, – деди маҳоратли футболчи.