Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон миллий ва U20 аёллар терма жамоалари Осиё кубоги саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Пойтахтимиздаги “Чиғатой” базасида бўлиб ўтаётган йиғин доирасида мазкур икки жамоа аъзолари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Мадина Юсупова, Дилдора Эргашева ҳамда Лиана Норбекова томонидан киритилган голлар эвазига милллий терма жамоа вакиллари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон МТЖ (аёллар) – Ўзбекистон U20 (аёллар) – 3:0

Голлар: Мадина Юсупова, Дилдора Эргашева, Лиана Норбекова

Ўзбекистон МТЖ (аёллар): Бойматова Гуландон, Воҳидова Мадина, Тошева Шодия, Комолтоева Нозима, Набиева Юлдуз, Дадажонова Нилуфар, Эргашва Дилдора, Юсупова Мадина, Нозимова Дилдора, Илашова Оғилой, Турғунова Ойбарчин

Ўзбекистон У20 (аёллар): Полюшкевич Aнгелина, Косникова Марина, Тошпўлатова Рушана, Суюнова Ойсара, Искандарова Нодира, Журабоева Диёра, Зайнитдинова Шахризода, Бобоқулова Aлбина, Сейитмирова Сохибабону, Маматкаримова Зарина, Рашидова Тожинисо