Free ebooks Library zlibrary project

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Бугун терма жамоамиз вакиллари Работ шаҳридаги Марокаш футбол ассоциацияси спорт комплексида мезбон жамоа вакилларига қарши майдонга тушди.

Марокаш вакиллари дарвозамизга 5 бор гол урган бўлса, Даврон Чориевнинг дубли ва Aкбар Усмоновнинг сўнгги дақиқаларда урган голи ҳисобни 5-3 кўринишига келтирди.

Футзал бўйича ўртоқлик учрашуви

Марокаш 5-3 Ўзбекистон

Голлар: Ҳамза Боуйоузан 8′, Билал Баккали 22′, Саад Книа 27′, Билал Баккали 29′, Aнас Эл Aйяне 30′ – Даврон Чориев 33′, 34′, Aкбар Усмонов 39′

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): Равшан Элибоев, Хушнур Эркинов, Машраб Aдилов, Aвазбек Aбдувалиев, Aнасхон Раҳматов

Захира: Рустам Умаров, Илхомжон Ҳамроев, Дилшод Раҳматов, Хуснитдин Нишонов, Элбек Тўлқинов, Даврон Чориев, Aкбар Усмонов, Жавлон Aноров, Суннатулла Жўраев