Free ebooks Library zlibrary project

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ашхободда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида Бокуда йиғин ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун терма жамоамиз Озарбайжон миллий термаси билан иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди. Учрашув 4:3 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

 

Озарбайжон – Ўзбекистон 4:3

Голлар: Оливейра Да Насименто (3), Тиаго Теллес (13), Эдуардо Боргес (15), Исо Отаев (36) – Илҳом Ҳамроев (10), Ихтиёр Ропиев (26), Сунатулла Жўраев (29).

Ўзбекистон: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Ихтиёр Ропиев, Машраб Одилов,  Илҳом Ҳамроев.

Захирадан тушганлар: Равшан Элибоев, Ҳусниддин Нишонов, Дилшод Раҳматов, Равшан Исматуллаев, Акбар Усмонов, Сунатулла Жўраев, Константин Свиридов, Жавлон Аноров, Абдулла Солиҳов, Хушнур Эркинов.