Free ebooks Library zlibrary project

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ашхободда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Олдинроқ қитъа чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичи бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Терма жамоамиз бугун Тошкентда ўтган йиғинни якунлади.

Эртага, 19 январь куни миллий терма жамоамиз Озарбайжонга йўл олади ва 23 январга қадар Бокуда машғулотлар олиб боради. Шунингдек, мазкур юрт терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилади.

 

Бокуга йўл оладиган таркиб: 

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев (“Пахтакор”)

Ўйинчилар: Анасхон Рахматов (АГМК), Машраб Одилов (АГМК), Ихтиёр Ропиев (АГМК), Илҳом Ҳамроев (АГМК), Дилшод Раҳматов (АГМК), Ҳусниддин Нишонов (АГМК), Акбар Усмонов (АГМК), Хушнур Эркинов (“Сўғдиёна”), Сунатулла Жўраев (“Насаф”), Абдулла Солихов (“Локомотив”), Равшан Исматуллаев (“Динамо”), Жавлон Аноров (“Максам-Чирчик”), Константин Свиридов (“Максам-Чирчиқ”).