Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтказиладиган футзал бўйича қитъа чемпионатига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз 10-18 январь кунлари Тошкентда йиғин ўтказган эди. 19-23 январь кунлари Озарбайжонда машғулотлар олиб борилди ва Озарбайжон терма жамоаси билан 2 та ўртоқлик ўйини ҳам ташкил этилди. Дастлабки баҳсда ўзбекистонлик футзалчилар 3:2 ҳисобида зафар қучишган бўлса, иккинчи ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди – 4:3.

Шундан сўнг юртимизга қайтиб келган футзалчиларга 2 кунлик қисқа дам берилди. Бугундан бошлаб яна машғулотларга киришилади. Терма жамоамиз кунига 2 маҳалдан машғулотлар олиб боради.

 

Йиғинда иштирок этадиган футзалчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров (АГМК), Равшан Элибоев (“Пахтакор”), Аббос Элмуродов (“Локомотив”), Клим Тюгаев (“Локомотив”).

Ўйинчилар: Анасхон Рахматов (АГМК), Машраб Одилов (АГМК), Ихтиёр Ропиев (АГМК), Илҳом Ҳамроев (АГМК), Дилшод Раҳматов (АГМК), Ҳусниддин Нишонов (АГМК), Акбар Усмонов (АГМК), Хушнур Эркинов (“Сўғдиёна”), Сунатулла Жўраев (“Насаф”), Абдулла Солихов (“Локомотив”), Равшан Исматуллаев (“Динамо”), Жавлон Аноров (“Максам-Чирчик”), Константин Свиридов (“Максам-Чирчиқ”), Дилмурод Шавкатов (“Пахтакор”), Фарҳод Абдумавлонов (“Пахтакор”), Шахзод Саъдиев (“Динамо”).