Free ebooks Library zlibrary project

Биласиз, Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонда ўтказиладиган футзал бўйича қитъа чемпионатига ҳозирлик олиб бормоқда.

Олдинроқ терма жамоамизнинг Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёнининг якуний босқичига киришгани ҳақида хабар берган эдик. Терма жамоамиз 10-18 январь кунлари Тошкентда йиғин ўтказди. 19 январдан Озарбайжонга йўл олган футзалчиларимиз машғулотларни Бокуда давом эттирмоқда. “Days Hotel” меҳмонхонасига жойлашган терма жамоамиз тренажёр залида машғулот ўтказди.

Эртага, 21 январда терма жамоамиз Озарбайжон билан баҳс юритади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади.

Қайд этиш жоиз, Боку йиғини 23 январга қадар давом этади. Сўнгра терма жамоамиз Тошкентда тайёргарлик жараёнини давом эттиради.