Тожикистонда 19 ёшгача бўлган қизлар ўртасида футзал бўйича “CAFA U-19 Girls’ Futsal Championship 2020” мусобақаси ўтказилди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон аёллар U-19 терма жамоаси охирги учрашувини мезбонларга қарши ўтказиб 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Якунда футзалчи қизларимиз 12 очко жамрғарди ва 2-поғонани банд этди.

 

CAFA U-19 Girls’ Futsal Championship 2020

5-тур.  29 январь.  Душанбе.

Тожикистон U19 – Ўзбекистон U19 2:7

Голлар: Сўғдиёна Алламуродова (8, 29),  Шахноза Қурбонова (19),  Лайло Шодиева (20, 22),  Мадина Ҳикматова (32),  Шаҳризода Зайнитдинова (39).

Ўзбекистон U19  (Биринчи бешлик): 16. Севара Нуруллаева, 2. Илвина Камалиева, 3. Озода Ҳожиева, 6. Сўғдиёна Алламуродова, 8.  Шаҳризода Зайнитдинова.

Захира: 1. Зарина Саидова, 12. Ангелина Полюшкевич, 4. Мадина Ҳикматова, 7. Шахноза Қурбонова, 9.  Лайло Шодиева, 11. Нозима Эргашева, 13. Дурдона Бахтиёрова, 14. Марина Косникова.