Хабарингиз бор, сўнгги йилларда футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

Футболнинг бугунги ривожланиш тенденцияси мамлакатимизда яратилган футбол инфратузилмасини малакали спорт менежерларини тайёрлаш тизимига мослаштиришни даврнинг ўзи ҳам талаб этмоқда.

Шу боис, халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ЎФA қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази (ФМТМ) фаолият кўрсатмоқда.

Мазкур марказда халқаро футбол ташкилотларининг ишлаб чиққан дастурлари ва соҳадаги етук мутахассисларини жалб қилган ҳолда тренерлик таълими бўйича ихтисослаштирилган курслар ташкил этиб келинмоқда.

Жорий йилнинг декабр ойида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази томонидан Психология ҳамда Aналитика йўналишлари бўйича икки модулдан иборат ўқув-курсларини ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур курсларга тажрибали мутахассислар Татяна Усова ҳамда Шамил Исеев йўриқчилик қилади.

Мазкур ўқув курсларида қатнашиш истагида бўлганлар қуйидаги манзил ёки телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Тошкент шаҳри, “Бунёдкор” шоҳ кўчаси, 47 (Мўлжал: “Бунёдкор” стадиони)

Телефон: (+998 97) 920-78-70, (+998 99) 848-85-93