Free ebooks Library zlibrary project

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш орқали футбол соҳасида етук ва чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Халқаро талаб ва стандартлар асосида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ЎФА қошида Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази (ФМТМ) фаолият кўрсатмоқда.

Бугун мазкур марказда маркетинг йўналиши бўйича профессионал футбол клублари мутахассислари учун ўқув семинари ўтказилди.

Уни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчиси Анатолий Широв олиб борди.

Семинарда футбол клубларини ривожлантириш учун маркетинг йўналиши бўйича амалга оширилаётган ишлар, юзага келаётган муаммолар, клубларнинг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда қўшимча даромадлар олиш усуллари, мухлисларни жалб қилиш каби мавзуларда ўзаро фикр алмашилди. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, семинар замонавий инновацион ва интерактив кўринишда ўтказилди ва бу иштирокчиларнинг янада фаол бўлишига туртки бўлди.

Мазкур дарсга ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам ташриф буюрди.

Равшан Эрматов маркетингни футболдаги ўрни муҳимлигини қайд этиб, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган кўплаб вазифалар, соҳадаги мутахассисларнинг малакасини ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Семинар иштирокчилари маркетинг йўналиши бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга илмий асосланган жавоблар олишди.