Free ebooks Library zlibrary project

Aввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб боради.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз учун 3-16 октябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида Эрон ҳамда БAA терма жамоаларига қарши халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

8 октябрь куни терма жамоамиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18.00 да бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Дубай шаҳрида БAA вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Бош мураббий Вадим Aбрамов мазкур йиғинга 32 нафар футболчини жалб етди. Пандемия сабабли юзага келган бир неча ойлик танаффусдан сўнг, хорижий чемпионатларда тўп сураётган бир қатор ҳамюртларимиз ҳам ушбу ўртоқлик ўйинларига чақирув олган.

Йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати: