Free ebooks Library zlibrary project

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини оширишга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар мунтазам равишда амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, ўтган мавсум давомида Coca Cola Суперлига ва Про-лигада тур ўйинлари якунлангач ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ўйинлар давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб борилган эди. Мазкур анъана янги старт олган мавсумда ҳам давом эттирилади.

Бугун ЎФА мажлислар залида Coca Cola Суперлига 1-тур учрашувлари якунларига бағишланган семинар ташкил қилинди. Унда ҳакамлар, назоратчилар, шунингдек ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. Семинар давомида 1-тур учрашувларида ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиниб, йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилди, камчиликларни қандай бартараф этиш, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги тажрибали ФИФА йўриқчиси Фарҳод Абдуллаев ва бошқа йўриқчилар томонидан тушунтирилди. ОАВ вакиллари ҳам тур доирасидаги ҳакамлик, турли баҳсли вазиятлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Бу каби семинарлар мавсум давомида ўтказиб борилади.