Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳақида “Ўзбекистон-24” телеканали томонидан тайёрланган репортаж

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яман билан баҳс юритди ва қизиқарли ҳамда голларга бой тарзда кечган ўйинда рақибни 5 та тўп фарқи билан мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бу орқали миллий жамоамиз мазкур саралаш босқичидаги илк ғалабасини тантана қилди.