Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. “Iranian Club” майдонида ўтган навбатдаги машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. 17 ноябрдаги Ироққа қарши учрашув Дубай шаҳридаги “The Sevens” стадионида ўтказиладиган бўлди. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Вадим Aбрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Жамоа вакиллари бугундан Ироққа қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарликни бошлади. Мураббийлар штаби кеча Сурияга қарши ўйинда майдонга тушган футболчиларга енгил юкламалар берди ва улар машғулотларни алоҳида бўлиб ўтказди. Хитойнинг “Шенянг Урбан” клубида тўп сураётган ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугундан Миллий жамоамиз машғулотларида тўлақонли иштирок этди. 

Батафсил

Ўзбекистон U22 терма жамоаси 10-16 ноябрь кунлари Тошкентда шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Бош мураббий Равшан Ҳайдаров мазкур йиғинга 25 нафар футболчини жалб этган. Йиғин доирасида “Бунёдкор” ва “AГМК” клубларига қарши назорат учрашувлари ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши эртанги ўртоқлик учрашуви олдидан расмий машғулот ўтказди. Игор Сергеев ўрнига чақирилган Темурхўжа Aбдухолиқов бугундан эътиборан МТЖ ихтиёрига қўшилди ва машғулотларда иштирок этди. Миллий терма жамоамизга жалб этилган яна бир ҳамюртимиз Ислом Тўхтахўжаев бугун тунда Дубай шаҳрига етиб боради. Коронавирусга топширган тест жавоби чиққунга қадар футболчи меҳмонхонада “ўзини яккалаш” режимида 

Батафсил