Free ebooks Library zlibrary project

Aввал хабар берганимиздек, Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U19 терма жамоаси айни кунларда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. 13 августга қадар давом этадиган мазкур йиғинга мураббийлар штаби 27 нафар футболчини жалб этган. Мураббийлар Денис Коростиченко, Сергей Чигодаев ҳамда Тимур Ғаниев Тимур Кападзега кўмаклашиб бормоқда. U19 Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган терма жамоамизнинг бугунги машғулотлари “Тўқимачи” стадионида бўлиб 

Батафсил

Тимур Кападзе бошчилигидаги U19 Ўзбекистон терма жамоаси 22 июндан 3 июлга қадар ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Мураббийлар штаби Тошкент шаҳрида ўтадиган навбатдаги йиғинга 24 нафар футболчини жалб этган. Мураббийлар Денис Коростиченко, Сергей Чигодаев, Тимур Ганиев ҳамда Сервер Жепаров бош мураббий Тимур Кападзега кўмаклашиб боради. Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистонда мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш 

Батафсил

U19 Осиё чемпионатида Ўзбекистон ёшлари Индонезия, Камбоджа ва Эрон жамоалари билан биргаликда A гуруҳидан жой олди. Мазкур маросимдан сўнг, U19 Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қуръа натижалари бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ҳозиргина Ўзбекистонда мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими ўз якунига етди. Қуръа натижаларига кўра, U19 Ўзбекистон Индонезия, Камбоджа ва Эрон жамоалари билан биргаликда A гуруҳидан жой олди. Эътиборингизга гуруҳимиз ўйинлари саналарини тақдим этамиз.

Ўзбекистон U19 Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Биринчи лига клуби билан назорат учрашуви ўтказди. Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз “Чиғатой” базасида Тошкентнинг “Нефтгазмонтаж” клубига қарши майдонга чиқди. Aслиддин Тоштемиров томонидан киритилган ягона гол якунда Ўзбекистон U19 вакилларига ғалаба олиб келди. Ўзбекистон U19 1-0 “Нефтгазмонтаж” Гол: Aслиддин Тоштемиров