Ҳозиргина Ўзбекистонда мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими ўз якунига етди. Қуръа натижаларига кўра, U19 Ўзбекистон Индонезия, Камбоджа ва Эрон жамоалари билан биргаликда A гуруҳидан жой олди. Эътиборингизга гуруҳимиз ўйинлари саналарини тақдим этамиз.

Ўзбекистон U19 Тошкентда ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Биринчи лига клуби билан назорат учрашуви ўтказди. Тимур Кападзе мураббийлиги остидаги терма жамоамиз “Чиғатой” базасида Тошкентнинг “Нефтгазмонтаж” клубига қарши майдонга чиқди. Aслиддин Тоштемиров томонидан киритилган ягона гол якунда Ўзбекистон U19 вакилларига ғалаба олиб келди. Ўзбекистон U19 1-0 “Нефтгазмонтаж” Гол: Aслиддин Тоштемиров

Юртимизда ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган U19 Ўзбекистон Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 5 июнда старт олган “Чиғатой” базасидаги ушбу йиғинга мураббийлар штаби 23 нафар футболчи жалб этган. Бош мураббий Тимур Кападзе U19 Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни ва олдиндаги режалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон U19 терма жамоаси шу йили мамлакатимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатига қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Бош мураббий Тимур Кападзе жалб етган 23 нафар футболчидан иборат терма жамоамиз “Чиғатой” базасида ўқув-машғулот йиғинини давом еттирмоқда. МТЖ бош мураббийи Вадим Aбрамов ҳамда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Мирко Еличич ушбу йиғин давомида мураббийлар штабига керакли ёрдамини бермоқда. Еътиборингизга машғулотлардан тайёрланган видеолавҳани 

Батафсил