Free ebooks Library zlibrary project

Бироз аввал Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этадиган U16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, U16 Ўзбекистон Жанубий Корея, Aвстралия ва Ҳиндистон жамоалари билан биргаликда C гуруҳидан жой олди. C гуруҳи 1. 🇰🇷 Жанубий Корея 2. 🇦🇺 Aвстралия 3. 🇮🇳 Ҳиндистон 4. 🇺🇿 Ўзбекистон

5 июнда старт олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўз ниҳоясига етмоқда. U16 Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Олим Шокиров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз “Чиғатой” базасида машғулотларнинг якуний босқичини ўтамоқда. Ўсмирлар терма жамоамизнинг бу галги машғулотларига 25 нафар футболчи жалб этилди. Шунингдек, йиғин аввалидан барча футболчи ва мураббийлар штаби тиббий текширувдан ўтказилди. Қуйида машғулотлардан 

Батафсил

U16 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. 5 июнда старт олган “Чиғатой” базасидаги ушбу йиғинга 25 нафар футболчи жалб этилган. Бош мураббий Олим Шокиров U16 Ўзбекистон терма жамоасининг тайёргарлик жараёни ва олдиндаги режалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шу йили Баҳрайнда бўлиб ўтадиган U16 Осиё чемпионати учун қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни бўлиб ўтади. Мазкур маросим Осиё Футбол Конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу мусобақанинг ярим финалига етиб борган жамоалар 2021 йил Перуда ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Олим Шокиров мураббийлиги остидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси 

Батафсил