Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини феврал ойида ташкил этилади. Вадим Aбрамов бошчилигидаги Миллий жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган. Ҳусусан, 15 февраль куни МТЖ аъзолари БAA футбол 

Батафсил

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAда ўтаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Ироқ вакилларига қарши майдонга тушди. Ўртоқлик ўйининг 38-дақиқасида рақиб жарима майдонида Хожимат Эркиновга нисбатан қўполлик ишлатилди ва ҳакам Ироқ дарвозаси томон пеналти белгилади. Достон Ҳамдамов 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширди ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ироқ вакили Моҳанад Aли учрашувнинг 64-дақиқасида Aбдувоҳид Неъматовнинг хатосидан 

Батафсил

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироққа қарши эртанги ўртоқлик учрашуви олдидан расмий машғулот ўтказди. МТЖ аъзолари эртанги баҳсда оқ рангли либосда майдонга тушадиган бўлди. Ироқликлар эса яшил либосда ҳаракат қилади. Учрашув Дубай шаҳридаги “The Sevens” стадионида Ўзбекистон вақти билан соат 19.00 да старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироққа қарши ўртоқлик учрашуви олдидан тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. Бугунги машғулотлар ҳам “Iranian Club” СМ майдонида бўлиб ўтди ва унда барча футболчилар иштирок этди. Футболчиларда жароҳат йўқ ва жамоанинг барча аъзолари яхши жисмоний ҳолат билан умумий гуруҳда Ироққа қарши ўйинга ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БAAдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. “Iranian Club” майдонида ўтган навбатдаги машғулотда барча футболчилар иштирок этишди. 17 ноябрдаги Ироққа қарши учрашув Дубай шаҳридаги “The Sevens” стадионида ўтказиладиган бўлди. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 19:00 да бошланади.