Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14-15 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Қозоғистон терма жамоаси билан 2 маротаба ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Литвада бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг илк учрашувида вакилларимиз Гватемала жамоасига қарши майдонга тушди. Мазкур баҳсда жамоамиз ҳисобда ортда қолаётиб «камбек»ни амалга оширишга муваффақ бўлганди. Бироқ ўйиннинг сўнгги дақиқасида рақибларимиз гол уриб, ғалабани қўлга киритишди. Учрашувда футзалчимиз Ихтиёр Ропиев хет-трикни расмийлаштирган. Литва-2021. Жаҳон чемпионати. 1-тур. Ўзбекистон 4-5 Гватемала Голлар: Фернандо Кампаняк 4ʼ, Марвин Сандовал 5ʼ, Ихтиёр Ропиев 6ʼ, 25ʼ, 35ʼ, Алан Агулиар 7ʼ, 40ʼ, Марвин Сандовал 22ʼ, Алварадо Роман (аг) 38ʼ.  

Aввал хабар берганимиздек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ўтказиш учун Испанияга йўл олди. Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида футзалчиларимиз жаҳоннинг етакчи терма жамоалари билан баҳс олиб боради. Бугун Мадрид шаҳрига етиб борган футзал терма жамоамиз куннинг иккинчи ярмида машғулотларни бошлади. Мураббийлар штаби асосан тикланиш машқларига урғу берди. Эслатиб ўтамиз, эртага Баҳодир 

Батафсил

Литвада ўтадиган 2021 йилги Жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси учун 6-13 август кунлари Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Шундан сўнг, футзалчиларимиз 14 август санасида Тошкент-Истанбул-Мадрид ҳаво рейси орқали Испанияда ўтадиган хорижий йиғинга йўл олади. Баҳодир Aҳмедов мураббийлиги остидаги терма жамоамиз Мадрид ва Малага шаҳарларида Испания ва Aргентинага қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. 

Батафсил

Биласиз, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Таиландда ташкил этилган «Continental» халқаро турнирида иштирок этди. Баҳодир Аҳмедов мураббийлиги остидаги жамоамиз 3-ўрин учун Мисрга қарши кечган баҳсда 4-0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалларига эга чиқди. Бугун тунда футзалчиларимиз Бангкок-Истанбул-Тошкент ҳаво рейси орқали Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келди.