Free ebooks Library zlibrary project

Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 3-9 октябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Баходир Aҳмедов мураббийлиги остидаги футзалчиларимиз Тошкентда ўтадиган машғулотлар давомида Эрон вакилларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Ушбу баҳслар 7-октябрь ва 9-октябрь кунлари пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Мураббийлар штаби мазкур учрашувлар учун 20 нафар футзалчини терма жамоа йиғинига жалб этган.

Эслатиб ўтамиз, футзал терма жамоамиз Осиё чемпионати “C” гуруҳида Баҳрайн, Хитой ва Индонезия вакиллари билан кураш олиб боради. Ушбу чемпионатда муваффақиятли иштирок этган 5 та жамоа 2021-йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Мазкур йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:

Ф.И.Ш Туғилган санаси Амплуаси Клуби
1. Умаров Рустам 26.05.1984 Дарвозабон АГМК
2. Элибаев Равшан 26.01.1987 Дарвозабон “Пахтакор”
3. Элмурадов Аббос 04.09.1998 Дарвозабон “Хуасин Ж.”
4. Ибрагимов Давлат 08.11.2000 Ҳужумчи “Хуасин Ж.”
5. Адилов Машраб 15.08.1994 Ҳимоячи “Пахтакор”
6. Рахматов Анас 20.06.1994 Ҳимоячи АГМК
7. Ропиев Ихтиер 19.09.1993 Ҳимоячи АГМК
8. Хамроев Илхом 25.09.1997 Ҳимоячи АГМК
9. Нишонов Хусниддин 19.05.1998 Ҳимоячи АГМК
10. Рахматов Дилшод 04.12.1989 Ҳужумчи “Хуасин Ж.”
11. Чориев Даврон 01.01.1993 Ҳужумчи АГМК
12. Усманов Акбар 09.03.1997 Ҳужумчи “Пахтакор”
13. Жураев Суннат 24.12.1994 Ҳужумчи “Пахтакор”
14. Свиридов Константин 11.03.1988 Ҳимоячи “Пахтакор”
15. Аноров Жавлон 08.05.1984 Ҳимоячи “Максам Ч.”
16. Эркинов Хушнур 07.05.1998 Ҳимоячи “Металлург”
17. Солихов Абдулла 06.01.1999 Ҳимоячи АГМК
18. Шавкатов Дилмурод 26.08.1994 Ҳужумчи “Пахтакор”
19. Тулкинов Элбек 24.12.2000 Ҳужумчи “Максам Ч.”
20. Жумаев Дилмурод 01.02.1997 Ҳимоячи “Хуасин Ж.”