Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” ғолиблигини қўлга киритди

  • Терма жамоалар
  • 28-11-2019
  • 470

Тожикистонда бўлиб ўтган “CAFA U-23 Women’s Championship-2019” мусобақаси бугун ўз ниҳоясига етди.

Унда муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун охирги ўйинини Тожикистонга қарши ўтказди.  Қизиқарли тарзда кечган баҳсда футболчи қизларимиз рақибалари дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритишга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа мусобақадаги барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал этган терма жамоамиз чемпион номига сазовор бўлди. 

 

28 ноябр (пайшанба)

Тожикистон – Ўзбекистон 0:3

Голлар:  Дилдора Нозимова (2), Умида Зоирова (8), Нилуфар Қудратова (32).  














Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan