Тошкентда ҳудудий йўриқчилар учун ФИФА курслари бўлиб ўтди

  • ОФК
  • 23-11-2019
  • 715

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббий, ҳакам ҳамда назоратчилар малакасини ошириш бўйича қатор лойиҳа ва дастурларни амалга татбиқ этиб келмоқда.

Шу ўринда ФИФА ҳамда ОФК билан ҳамкоркликда йўриқчилар учун ҳам турли курслар ташкил этилаётганини алоҳида қайд этиш лозим.

Жорий йилнинг 19-23 ноябр кунлари Тошкентда Ҳудудий йўриқчилар учун ФИФА курслари бўлиб ўтди. Унда қўшни мамлакатлардан ҳам, жумладан Қирғизистондан 3 нафар, Тожикистондан 3 нафар, Туркманистондан 3 нафар, Ўзбекистондан эса 7 нафар иштирокчи қатнашди. Курсларни ФИФА йўриқчиси – Муҳаммад Басир олиб борди. Унга Ислом Аҳмедов яқиндан ёрдам берди. Курс менежери сифатида эса Шовкат Имамов иш олиб борди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ФИФА курслари амалий ва назарий машғулотлардан иборат бўлди. Назарий қисм “City Palace” меҳмонхонасида олиб борилган бўлса, амалий машғулотлар “Бунёдкор” академияси майдонида ўтказилди. 























Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan