Осиё Чемпионлар лигаси-2019 ҳал қилувчи учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради

  • ОФК
  • 23-11-2019
  • 798

Биласиз, сўнгги вақтларга келиб ўзбекистонлик ҳакам, назоратчи ҳамда комиссарлар қитъа ва халқаро миқиёсдаги турли нуфузли мусобақаларга мунтазам равишда таклиф этилмоқда. Турли йирик турнирларнинг ҳал қилувчи учрашувларини бошқариш ҳамюртларимизга ишониб топширилаётгани эса барчамизни бирдек қувонтиради, албатта.

Қитъамизнинг клублар миқиёсидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигасининг 2019 йилги мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етиш арафасида турибди.

Эртага, 24 ноябр куни Осиё Чемпионлар лигаси-2019 ғолиби номи маълум бўлади.

Хабарингиз бор, қитъа Чемпионлар лигаси финали уй-меҳмон тизимида ўтказиб келинади. Жорий йилги мусобақа финалига Япониянинг “Урава Ред Даймондс” ва Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клублари етиб келишди. 9 ноябр куни Саудия Арабистонида ўтган дастлабки ўйинда саудияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Эртага эса Японияда “Саитама” ўйингоҳида жавоб ўйини ўтказилади. 

Ҳал қилувчи учрашувни бошқариб бориш вазифасини эса ОФК ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширди. Бош ҳакам – Валентин Коваленко. Унга Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Азиз Асимов ҳамда Илгиз Танташев ёрдам беришади. Захира ҳаками – Руслан Серазитдинов.

 

 

Осиё Чемпионлар лигаси-2019

Финал | 2-ўйин

“Урава Ред Даймондс” – “Ал Ҳилол”  

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко (Ўзбекистон), Тимур Гайнуллин (Ўзбекистон).
 

Қўшимча ёрдамчи ҳакамлар: Азиз Асимов (Ўзбекистон), Илгиз Танташев (Ўзбекистон).  

Захира ҳаками: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон). 

Назоратчи: Сринивасан Суреш (Ҳиндистон)

Комиссар: Моҳд Сайфиддин Бин Абу Бакар (Малайзия).
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan