Бахтиёр Намозов соҳил футболи бўйича Жаҳон чемпионатида ишлайди

  • ЎФА
  • 19-11-2019
  • 517

Жорий йилнинг 21 ноябр — 1 декабр кунлари соҳил футболи бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу галги мундиалга Парагвай мезбонлик қилади.

Соҳил футболи бўйича Жаҳон чемпионатида 16 та юрт терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боради. 


Диққатга сазовор жиҳати шундаки, мундиал баҳсларида ҳамюртимиз Бахтиёр Намозов ҳакам сифатида учрашувларни бошқариб боради.


Қайд этиш жоиз, Осиёдан 4 нафар рефери Жаҳон чемпионатига таклиф этилди. Улар – Иброҳим Ал Мансури (БАА), Суҳаими Мат (Малайзия), Шао Лианг (Хитой) ҳамда Бахтиёр Намозов (Ўзбекистон).
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan