Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААда илк машғулотини ўтказди

  • Терма жамоалар
  • 11-11-2019
  • 877

Январь ойида Тайланд яшил майдонларида бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳар ой йиғин ташкил этиб, халқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушмоқда.


Бир ҳафта давомида Тошкентда йиғин ўтказган Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугундан машғулотларни БААда давом эттиради.


Куннинг биринчи ярмида Дубайга етиб келган олимпиячиларимиз “Time Grand” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса БАА футбол ассоциацияси майдонида илк машғулот ўтказилди.


Қайд этиш жоиз, олимпиячиларимиз БАА йиғини доирасида “Дубай халқаро дўстлик мусобақаси”да иштирок этади. 13-19 ноябрь кунлари давомида қитъамизнинг 8 та – БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Сурия, Жанубий Корея, Ироқ, Иордания ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари мазкур мусобақада ғолиблик учун баҳс олиб боришади.


Ўзбекистон олимпия терма жамоаси илк учрашувини 13 ноябрь куни Ироқ олимпия термасига қарши ўтказади.


Қуйида терма жамоамизнинг бугунги машғулотидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: 








































Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan