Аҳмед Тиллаев U-19 Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида комиссар сифатида ишлайди

  • ОФК
  • 06-11-2019
  • 601

Бугундан қитъамизнинг бир қатор шаҳарларида келаси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган U-19 Осиё Чемпионати саралаш баҳслари старт олади.

Жумладан, Индонезияда “K” гуруҳи учрашувлари ўтказилади. Мазкур гуруҳда Индонезия, КХДР, Гонконг ҳамда Шарқий Тимор терма жамоалари қитъа чемпионати финал босқичига чиқиш учун ўзаро баҳс олиб боришади.

Қайд этиш жоиз, Индонезия мезбонлик қилаётган U-19 Осиё Чемпионати саралашининг “K” гуруҳи ўйинларида ҳамюртимиз Аҳмед Тиллаев комиссар сифатида фаолият олиб боради.

Бугун бўлиб ўтадиган КХДР – Гонконг учрашуви ҳамюртимиз учун халқаро майдонда комиссар сифатидаги илк учрашув бўлади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan