Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронда илк машғулотини ўтказди

  • Терма жамоалар
  • 21-10-2019
  • 547

23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган ва терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоалари рақиблик қилади.


Саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёнини якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча тонг саҳарда Урмия шаҳрига етиб келди ва “ANA Hotel” меҳмонхонасига жойлашди. Куннинг иккинчи ярмида эса илк машғулот ўтказилди.















Бугун саралаш баҳслари олдидан жамоалар расмийлари учун йиғилиш ҳамда терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида мусобақа олдидан матбуот анжумани ташкил этилади.


Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини эртага, 23 октябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Мазкур учрашув маҳаллий вақт билан соат 15:30да, Тошкент вақти билан эса 17:00да старт олади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan