Сингапур – Ўзбекистон | Жамоаларнинг либослари ранги маълум

  • Терма жамоалар
  • 14-10-2019
  • 745

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги учрашувини сафарда Сингапурга қарши ўтказади.

15 октябрь куни миллий жамоамиз Сингапурдаги "Миллий стадион"да мазкур юрт бош жамоаси билан баҳс олиб боради.


Ушбу ўйинда футболчиларимиз оқ-кўк-оқ рангли спорт формасида майдонга тушишади. Дарвозабонимиз эса қора рангли спорт либоси кияди. Мезбонлар эса қизил формаларда ҳаракат қилишади. Рақиб жамоа посбони яшил рангдаги либосни кияди.


Таъкидлаш жоиз, учрашув эртага Тошкент вақти билан соат 16:45да бошланиши кўзда тутилган.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan