Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни давом эттирмоқда

  • Терма жамоалар
  • 12-10-2019
  • 396

Биласиз, 23-25 октябрь кунлари Эронда футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси куни кеча пойтахтимизда йиғинга киришди. Мазкур йиғин саралаш олдидан охиргиси бўлиб, ҳал қилувчи тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Терма жамоамиз мазкур йиғин доирасида 2 та халқаро ўртоқлик ўйини ўтказиши кўзда тутилган. Дастлаб Тошкентда машғулотлар олиб борадиган футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 ва 19 октябрь кунлари Бишкекда Қирғизистон терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Сўнгра Эронга йўл олади.

Қуйида машғулотлардан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:  









































Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan