Ўзбекистон Яман билан баҳс олиб боради

  • Терма жамоалар
  • 10-10-2019
  • 396
Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши 2-босқич 3-тури доирасида ўз майдонида Яман терма жамоасига қарши ўтказади. 
 
Статистикага эътибор қаратсак, Ўзбекистон Яман билан шу вақтга қадар 4 марта тўқнаш келган ва 4 та ўйиннинг барчасини ҳам ўз фойдасига ҳал эта олган.  
 
Яман – Ўзбекистон 0:1
09.05.1997. Сана. “Али Мухсин” стадиони. 28000 томошабин.
Гол: Нўъмон Ҳасанов (30 пенальти).
 
 
Ўзбекистон – Яман 5:1
24.08.1997. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 20000 томошабин.
Голлар: Игорь Шквирин (6, 68), Олег Шацких (61, 80), Равшан Бозоров (67) – Умар ал Арики (31).
 
 
Ўзбекистон – Яман 1:0
03.09.2015. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 15000 томошабин.
Гол: Александр Гейнрих (51).
 
 
Яман – Ўзбекистон 1:3
17.11.2015. Доҳа. 350 томошабин.
Голлар: Аҳмад Ал Сарори (90+2) –Азиз Ҳайдаров (7), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).
 
 
Навбатдаги ўйин эса ушбу жамоалар учун 5-тўқнашув бўлади. Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00да бошланади.  
 
ЎЗБЕКИСТОН – ЯМАН
10 октябрь | "Пахтакор" стадиони | Соат 17:00  
Бош ҳакам: Ҳанна Ҳаттаб (Сурия) 
Ёрдамчи ҳакамлар: Муҳаммад Каззаз (Сурия), Айман Файзал Ҳамзе Обеидат (Иордания).  
Захира ҳаками: Аҳмад Алали (Қувайт) 
Назоратчи: Жассим Муҳаммад Ал Ҳаил (Қатар) 
Комиссар: Меи Чиат Си (Малайзия)
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan