Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Корея билан ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди

  • Терма жамоалар
  • 10-10-2019
  • 387

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда Жанубий Кореяда йиғин ўтказмоқда.

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз 10 октябрь куни Жанубий Корея билан ўйин олдидан “Hwaseong Sports Complex” аренасида расмий машғулот ўтказди. Машғулот жараёни анча қизиқарли тарзда кечди. Унинг дастлабки 15 дақиқасини бир қатор ОАВ вакиллари кузатиб боришди.

Таъкидлаш жоиз, Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 11 октябрь куни “Hwaseong Sports Complex” аренасида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади. Учрашув Кореянинг KBS телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади. 





















Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan