Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди

  • Терма жамоалар
  • 09-10-2019
  • 245

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади. Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Бугун эрта тонгда Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз Тошкент – Инчхон йўналиши билан Жанубий Кореяга етиб келди ва Хвасон шаҳридаги “Rumir” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан бўладиган илк ўйин ўтказилувчи “Hwaseong Sports Complex” аренаси майдонида машғулот ўтказилди.

Эртага эса илк ўйин олдидан расмий машғулот ҳамда ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 11 октябрь куни “Hwaseong Sports Complex” аренасида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади. Учрашув Кореянинг KBS телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Қуйида бугунги машғулот жараёнидан фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: 








































 

Жанубий Корея, Хвасон.

ЎФА матбуот хизмати 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan