Эртага Ўзбекистон – Яман ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

  • Терма жамоалар
  • 08-10-2019
  • 797

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрь куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаши иккинчи босқич 3-тури доирасида Яман билан баҳс олиб боради.

Эртага, 9 октябрь куни мазкур ўйин олдидан матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотлар бўлиб ўтади. Даставвал, соат 16:30да Яман терма жамоаси устози иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Соат 17:00да эса Яман терма жамоаси “Пахтакор” стадионида машғулот ўтказади. Машғулот жараёнининг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Сўнгра соат 17:30да “Пахтакор” стадиони анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоаси устози Вадим Абрамов журналистларнинг ўйин олди саволларига жавоб қайтаради. Миллий жамоамизнинг расмий машғулоти эса соат 18:00да бўлиб ўтади ва унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Барча турдаги ОАВ вакилларини мазкур учрашув ва унинг ўйинолди тадбирларини ёритишга таклиф этамиз. 

Таъкидлаш жоиз, ўйин олди матбуот анжуманидан сўнг миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинларини бевосита стадиондан ёритиш мақсадида аккредитация учун ҳужжат топширган ОАВ вакилларига махсус аккредитация карточкалари тарқатилади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan