Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларни давом эттирмоқда

  • Терма жамоалар
  • 07-10-2019
  • 372

Биласиз, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда олимпия терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.

Миллий терма жамоамиз 10 октябрь куни ўз майдонида Яман билан баҳс юритади. Олимпия терма жамоамиз эса эртага Жанубий Кореяга йўл олади ва у ерда олимпиячиларимиз кореялик тенгқурлари билан баҳс олиб боришади.

Миллий терма жамоамизнинг бугунги машғулоти ҳам “Жар” стадионида кечди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ҳозиргача олимпия терма жамоа сафида шуғулланаётган Санжар Қодирқулов бугундан миллий терма жамоага қўшилди. Ўз навбатида миллий терма жамоа йиғинга жалб этилган Остон Ўрунов ҳамда Жасур Яхшибоев бугундан бошлаб олимпия терма жамоа ихтиёрига бориб қўшилишди. 
























Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan