Ҳудудий БЎФАларнинг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасидаги Республика чемпионати финал босқичи якунланди

  • ЎФА
  • 05-10-2019
  • 377

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг 2005 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Мусобақанинг биринчи босқичида “А” ва “B” минтақаларга бўлинган ҳолда, уй-сафар тизимидаги учрашувларни якунлаб, U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги энг кўп очко жамғарган саккизтадан жами 32 та жамоа иккинчи босқич йўлланмасини қўлга киритишган эди.

Бугун 2005 йил тарбияланувчилари ўртасида мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Муросасиз ва қизиқарли ўтган финал учрашувида Фарғоналиклар ғалаба қозонишди.

 

ФИНАЛ

Фарғона 3:1 Андижон

Гол: Муроджон Комилов, Абдуғаффор Деҳқонов (2), Азизбек Усмонов.

 

Жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди.

1-ўрин Фарғона вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

2-ўрин Андижон вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

3-ўрин Сурхондарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси

 

Мусобақанинг ёпилиш қисмида турли номинацияларда энг яхши деб топилган футболчиларга, ЎзПФЛ Бош директори Даврон Шакурбанов, Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш олий мактаби директори Рустам Абдуллаев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзелар ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғаларни топширишди.

 

Мусобақанинг энг яхшилари қуйидагича:

Энг яхши дарвозабон –  Назиров Зиёдуллохўжа (Фарғона вилояти)

Мусобақа тўпурари –  Комилов Муроджон (Фарғона вилояти)

Энг яхши ўйинчи –  Усманов Азизбек (Андижон вилояти)

 

Таъкидлаш жоиз, 8-12 октябрь кунлари 2004 йилда туғилган тарбияланувчилар мусобақани давом эттиришади. 


























Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan