Ҳудудий БЎФА тарбияланувчилари ўртасидаги Республика чемпионати финал босқичи старт олди

  • ЎФА
  • 02-10-2019
  • 625

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатининг финал босқичи октябрь ойи давомида ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.

Дастлабки босқичда ўз минтақасида кучли 4 таликдан ўрин олган U-14, U-15, U-16, U-17 ёш тоифасидаги жами – саккизтадан жамоа финал босқичида иштирок этади.

Айни пайтда ЎФАга қарашли сунъий қопламали майдонда 2005 йилда туғилган академия тарбияланувчилари ўртасидаги баҳслар ўтказилмоқда. Мазкур ёш тоифасидаги Республика чемпионати финал босқичи ғолиби 5 октябрь куни аниқланади. 










Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan