Кристина Середа U-16 Осиё чемпионатининг 3-ўрин учун ўйинида ишлайди

  • ОФК
  • 27-09-2019
  • 487

Олдинроқ хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Кристина Середа Таиландда ўтказилаётган қизлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати учрашувларида бош ҳакам ёрдамчиси сифатида ишлаш учун таклиф этилган.

Кристина Середа ҳозирга қадар мазкур мусобақа доирасида Бангладеш – Япония ҳамда КХДР – Жанубий Корея ўйинларида ишлашга улгурди.

28 сентябрь куни U-16 Осиё чемпионатида 3-ўрин учун ўйин ўтказилади. Унда Хитой ва Австралия терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Ушбу учрашувда ҳамюртимиз Кристина Середа бош ҳакам ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan