17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунланди

  • ЎФА
  • 17-09-2019
  • 531

13-17 сентябр кунлари футбол бўйича 2002-2003 йилларда туғилган (U-17) қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган мусобақа ўтказилди.

14 жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда учрашувларда иштирок этди. Ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритган Қашқадарё, Тошкент вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳри жамоалари ярим финал йўлланмасига эга чиқишди. Ярим финалда Қашқадарё вилояти қизлар жамоаси Қорақалпоғистон Республикаси қизлар жамоасини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи ярим финалда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри жамоаси баҳс юритиб, вилоят жамоаси 7:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учинчи ўрин учун ўтказилган учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри жамоалари майдонга тушишди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунига етгач, ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқлаб олинди. Пенальтилар сериясида Тошкент шаҳри жамоаси 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Финалда эса Тошкент вилояти жамоаси Қашқадарё вилояти жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа ғолиби бўлди.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар ҳамда мусобақанинг энг яхшиларига ЎФА томонидан медаллар, кубок ва совғалар топширилди. 








Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan