Эртага U-16 Осиё чемпионати саралаш баҳслари олдидан матбуот анжумани ўтказилади

  • ОФК
  • 16-09-2019
  • 222

Биласиз, жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.


Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган саралашнинг “B” гуруҳида Ҳиндистон, Ўзбекистон, Баҳрайн ва Туркманистон ўсмирлар терма жамоаси йўлланма учун баҳс олиб боришади.


Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк учрашувини 18 сентябрь куни соат 16:00да “Жар” стадионида Баҳрайнга қарши ўтказади.


Эртага, 17 сентябрь куни пойтахтимиздаги “Wyndham” меҳмонхонасида мусобақа олдидан матбуот анжумани ўтказилади. Иштирокчи терма жамоалар бош мураббийлари қатнашадиган мазкур матбуот анжумани соат 11:30да бошланади.


Барча турдаги ОАВ вакилларини мазкур маросимга таклиф этамиз. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan