ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Тошкентга ташриф буюради

  • ОФК
  • 12-09-2019
  • 528

Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифи билан 15 сентябрь куни Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Ўзбекистонга ташриф буюради.

Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро ишонч ва муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ушбу ташриф давомида Шайх Салмон юртимиз футболидаги ислоҳотлар ва келажакдаги режалар билан яқиндан танишади.

Хабарингиз бор, эртадан пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилувчи “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси старт олади. Ушбу турнирнинг ҳал қилувчи ўйинини қитъа футболи раҳбари бевосита стадиондан кузатиб бориши кутиляпти. 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan