Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезиядаги мусобақани кўтаринки руҳда давом эттирмоқда

  • Терма жамоалар
  • 07-09-2019
  • 267

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияда ўтаётган “MNC Futsal Championship 2019” халқаро мусобақасида иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Терма жамоамиз бугун мусобақа мезбонларига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган ўйинда вакилларимиз Индонезия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

 

Ўзбекистон – Индонезия 3:1

Голлар: Даврон Чориев (2та), Дилшод Раҳматов. 

Ўзбекистон:  Рустам Умаров, Ихтиёр Ропиев, Суннатилла Жўраев, Ҳусниддин Нишонов, Илҳом Ҳамроев.

Захирадан тушганлар: Равшан Элибоев, Анасхон Раҳматов, Шаҳзоджон Саъдиев, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Адилов, Дилмурод Жумаев. 

 

Эртага, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Хитой Тайпейи билан ўйнайди.Ушбу баҳсдаги ғалаба терма жамоамизга мусобақа ғолиблигини тақдим этади. 

 

8 сентябрь

10:00 Ўзбекистон – Хитой Тайпейи 
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan