ЖЧ-2022 саралаши: Камбоджа – Гонконг учрашувини Илгиз Танташев бошқаради

  • ОФК
  • 04-09-2019
  • 211

Хабарингиз бор, эртадан қитъамизда Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи учрашувлари старт олади.

Илк тур доирасида Камбоджа терма жамоаси ўз майдонида Гонконг билан баҳс юритади. Пномпендаги “Миллий” стадионда ўтадиган мазкур ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам – Илгиз Танташев. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. 

 

Камбоджа – Гонконг

Бош ҳакам:  Илгиз Танташев (Ўзбекистон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон),  Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон). 

Захира ҳаками: Насрулло Кабиров (Тожикистон). 

Назоратчи: Абдуллоҳ Дор Муҳаммад Балидеҳ (Қатар)

Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин).
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan