Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияда ўтадиган халқаро мусобақага йўл олди

  • Терма жамоалар
  • 02-09-2019
  • 357

Октябрда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 29 август – 1 сентябрь кунлари Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи “Чкалов Кубоги” мусобақасида иштирок этганидан хабарингиз бор.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида яна бир халқаро турнирда қатнашади. 4-8 сентябрь кунлари Индонезияда 4 та терма жамоа иштирокида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда ғолиблик учун Индонезия, Ироқ, Хитой Тайпейи ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари баҳс олиб боришади.

 

Мусобақа тавқими:

6 сентябрь

Ироқ – Ўзбекистон

 

7 сентябрь

Индонезия – Ўзбекистон

 

8 сентябрь

Ўзбекистон – Хитой Тайпейи

 

Бугун терма жамоамиз мазкур мусобақага йўл олди:

Исм-фамилия

Туғилган сана

Клуб

1.

Рустам Умаров

26.05.1984

АГМК

2.

Аббос Элмуродов

04.09.1998

Локомотив

3.

Шаҳзоджон Саъдиев

24.09.2000

Динамо

4.

Ихтиёр Ропиев

19.09.1993

АГМК

5.

Дилмурод Шавкатов

26.08.1994

Пахтакор

6.

Илҳомжон Ҳамроев

25.09.1997

АГМК

7.

Машраб Адилов

15.08.1994

АГМК

8.

Даврон Чориев

01.01.1993

Пахтакор

9.

Ҳусниддин Нишонов

19.05.1998

Нафис

10.

Дилшод Раҳматов

04.12.1989

АГМК

11.

Акбар Усмонов

09.03.1999

АГМК

12.

Анасхон Раҳматов

20.06.1994

АГМК

13.

Абдулла Солихов

06.01.1999

Локомотив

14.

Дилмурод Жумаев

01.02.1997

Сўғдиёна

15.

Суннатилла Жўраев

24.12.1994

Насаф

Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan